Интернетда "Ойқиз эртаги" — "Ўзбекфильм" тарихидаги энг катта бюджетли фильм трейлери пайдо бўлди. Фильмни суратга олиш ишлари 2014 йилда бошланган.
Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан тақдим этилмоқда. Режиссёр – Акбар Бектурдиев.

Трейлердан кўриш мумкинки, фильм тарихий жанрда суратга олинган. Унда бош ролларни Юлдуз Ражабова, Йигитали Мамажонов, Маъруф Отажонов, Хайрулла Саъдиев каби актёрлар ижро этган.

Ватанпарварлик, эрк ва озодлик, мардлик ва жасорат, севгига садоқат қизиқарли сюжет, мураккаб саҳналар орқали ифода этилади.