Коммунал хизматлар фаолиятидан қониқмаган Иркутск шаҳри (Россия) мэри Дмитрий Бердников уй-жой ва коммунал хизматлар учун жавобгар амалдорларни қор курашга сафарбар қилди, дея хабар бермоқда FlashSiberia манбаси шаҳар мэрияси маълумотига асосланган ҳолда.

“Бу тартибсиз “ўқувчилар” билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар доирасида ўтказилмоқда. Мэр уларга белкурак бериб, қор тозалашга жўнатди”, - дейилади мэрия хабарида.

Тозалаш билан боғлиқ муаммо 3 ноябрь куни қорнинг бир ойлик меъёри ёққанидан сўнг вужудга келди. Тозалаш ишлари шаҳарда қониқарсиз олиб борилгани сабабли бутун шаҳарда қор уюмлари тўпланиб кетди. Шу сабабли Иркутск вилояти губернатори мэрга танбеҳ берган.