Канадада полиция портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида ёлғон хабар тарқатгани учун тўрт нафар ўсмирни қўлга олди, деб хабар бермоқда CTV News.

Мазкур ёлғон хабар туфайли Квебек ва Онтарио провинцияларидаги 80 тага яқин мактабнинг ўқувчиси эвакуация қилинган. Қўлга олинган 16—17 ёшли ўсмирлар Онтарио чегарасидан унча узоқ бўлмаган ғарбий Квебекнинг учта унча катта бўлмаган турли шаҳрида истиқомат қилишар экан.

Квебек полиция вакили Ги Лапойнтнинг таъкидлашича, ўсмирларга “таҳдид уюштириш, фитна ва ёлғон хабар тарқатиш” айби қўйилган. Мактаблар кўздан кечирилганда портловчи қурилмалар топилмаган, таҳдид электрон почта орқали жўнатилган. Ўсмирларни қандай жазо кутаётгани ҳақида полиция маълумот бермаган.