Катта Жорж Буш ўз ўғли Кичик Жорж Буш ва унинг ўринбосари Дик Чейнини танқид остига олди

Жаҳон 06 Ноябрь 2015 7230

АҚШнинг собиқ президенти Катта Жорж Буш АҚШнинг яна бир собиқ президенти, ўзининг ўғли Кичик Жорж Бушни ва унинг собиқ ёрдамчиларини танқид остига олди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.

АҚШнинг 41-президенти Катта Буш журналист Жон Микэмга ўзининг “Тақдир ва ҳокимият: Жорж Герберт Уокер Бушнинг американча одиссеяси” деб номланган биографик асари бўйича берган интервьюсида ўғли Кичик Жорж Буш президент бўлган даврда вице-президент бўлган Дик Чейни ва мудофаа вазири бўлган Дональд Рамсфельд ҳақида танқидий фикр билдирди. Катта Буш Чейнини “темир кет”, яъни унча-бунчага бўш келмайдиган дея тавсифлаб, уни “Оқ уйда ўзининг шахсий империясини қуриш”да айблади. Шу билан бирга Буш Чейнини “умуман олганда ёқимтой йигит” деб атади.

Катта Буш АҚШнинг собиқ мудофаа вазирини кибрли деб атаб, ўз ишини яхши уддалай олмаганликда айблади. “Бу йигитга ювошлик ва унинг суҳбатдоши нима деб ўйлашини англаш истаги етишмайди. У ҳўкиз каби ишлайди ва танк каби ҳаракат қилади. Фикримча, у бунинг учун етарлича ҳақ тўлади”, деб айтди Буш.

Катта Буш ўз ўғлини ҳам аяб ўтирмади ва ўғлининг Ироққа бостириб кириш қарорини қўллаб-қувватлаганини, бироқ унинг ўғли баландпарвоз жумлалар айтишга ҳаддан ташқари муккасидан кетиб қолганини айтди. Унинг фикрича, бундай жумлалар “газета сарлавҳаларига тўғри келади, бироқ дипломатик муаммоларни ҳал қилишда унча ҳам ёрдам бермайди”. Хусусан қария Буш ўғлининг Эрон, Ироқ ва Шимолий Кореяга нисбатан “ёвузлик ўзаги” деб ишлатган атамасини ҳам танқид қилди. “Фикримча, тарих бундан ҳеч кимга яхшироқ бўлмаганини исботлади”, деб таъкидлаб ўтди Буш.

Жорж Герберт Уокер Буш Рональд Рейган президентлиги пайтида 1981-1989 йилларда АҚШ вице-президенти ва 1989-1993 йилларда АҚШ президенти лавозимини эгаллаган. 1924 йилда дунёга келган 91 ёшли Катта Буш ҳозирда ҳаёт бўлган собиқ АҚШ президентлари орасида энг ёши улуғи ва Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган дунёдаги охирги президент ҳисобланади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар