Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини афсонавий футболчи деб ҳисоблашини билдирди.

"Мен дунё футболи тарихига кирганим ҳақида гапириш ҳам шарт эмас. Мен - афсонаман ва статистика бунга гувоҳ.

Одамлар нима деса, десин. Мен фақат шу мавсумда эмас, ҳамиша энг яхши футболчи бўлиб қолавераман.

Мен шу қадар юқори савияга эришганманки, уни янада яхшилаш жуда қийин", - дейди Роналду.

Бироз аввалроқ, Роналду яна 5-6 йил футбол ўйнаш нияти борлигини айтган эди.