Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 6 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Катта Жорж Буш ўз ўғли Кичик Жорж Буш ва унинг ўринбосари Дик Чейнини танқид остига олди>>

АҚШнинг собиқ президенти Катта Жорж Буш АҚШнинг яна бир собиқ президенти, ўзининг ўғли Кичик Жорж Бушни ва унинг собиқ ёрдамчиларини танқид остига олди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.

Оқ уй: АҚШда А321 бортида портлаш юз бергани версияси фойдасига маълумотлар бор>>

АҚШ Британия ҳукуматининг Мисрда қулаган А321 самолёти бортида бомба портлагани ҳақидаги версияни тасдиқловчи маълумотга эга, деб айтди Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест. 

НАТО генерали: Россия армиясининг янги имкониятлари бизни ғафлатда қолдирди>>

Россия армиясининг янги техник имкониятлари НАТО учун бутунлай кутилмаган вазият бўлди, деб айтди Брюнсюмдаги (Нидерландия) НАТО бирлашган кучлари қўмондони, немис генерали Ханс-Лотар Домрёзе. Унинг сўзларини Bild газетаси келтириб ўтди.

Нурсултон Назарбоев Францияда 5 млрд долларлик шартномаларни имзолади>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Франция президенти Франсуа Олланднинг таклифи билан Францияга уюштирган расмий ташрифи доирасида 5 ноябрда Парижда унинг Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.     

Бразилияда тўғон бузилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди>>

Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида тўғон қулаши натижасида 16 нафарга яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотига таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Ноқулай об-ҳаво октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилишига олиб келди>>

БМТ қошидаги халқаро Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAO)нинг озиқ-овқат маҳсулотлари нархи индекси 2015 йилнинг октябрь ойида ўртача 162 пунктни ташкил этди. У сентябрь ойидаги кўрсаткичга нисбатан 3,9 фоиз, ўтган йилга қараганда эса 16 фоизга ошди.

Times: АҚШ ва Британия А321 бортига ИШИД томонидан бомба қўйилгани ҳақидаги ёзишмани аниқлаган>>

Америкалик ва британияликлар разведка хизматлари ҳамкорликда сунъий йўлдош воситасидан фойдаланган ҳолда ўтган ой охирида Синайда Россияга тегишли А321 самолёти қулаб тушиши ИШИД томонидан амалга оширилган теракт туфайли рўй бергани ҳақида маълумотлар олишган. Бу ҳақда Times нашри хабар қилган.

Тожикистон президенти Тожикистон Конституцияси куни муносабати билан юртдошларига телемурожаат билан юзланди>>

5 ноябрда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги муносабати билан юртдошларига телемурожаат билан юзланди. 

Charlie Hebdo А321 ҳалокати устидан кулди>>

Франциянинг Charlie Hebdo сатирик журнали ўз саҳифаларида Россиянинг А321 авиалайнерининг қулаши билан боғлиқ иккита карикатура жойлаштирди.

ОАВ: АҚШ ҳар бир суриялик жангчини тайёрлашга 2 млн доллар сарфлади>>

Пентагон Сурия мухолифат кучлари учун ҳарбий гуруҳлар тайёрлашга 384 млн доллар сарфлашга улгурди. Аммо ҳозирликка келиб бу ташаббусдан воз кечилди, деб ёзади USA Today нашри.

Россия махсус хизмати раҳбари: Россиядан Мисрга парвозларни тўхтатиб туриш лозим>>

Россия аэропортларидан Мисрга амалга ошириладиган барча парвозларни вақтинчалик тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик бюроси раҳбари Александр Борников баёнот берди.

Атамбаев: Журналист қалами ўткир, лекин холис бўлиши зарур>>

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев журналистларни Ахборот ва матбуот куни билан табриклади. Табрикнома матни давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

Стокгольм марказида кучли портлаш юз берди>>

Швеция пойтахти Стокгольм шаҳри марказида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга асосланган ҳолда The Independent нашри хабар тарқатди.

Хитой ва Вьетнам баҳсли ороллар ҳудудида тинчликни қўллаб-қувватлашга келишиб олди>>

Хитой ва Вьетнам Жанубий Хитой денгизида тинчликни қўллаб-қувватлашга келишиб олди, дея хабар қилди Reuters.

Walt Disney компанияси молиявий йил якунида рекорд даражада фойда кўрди>>

Кўнгилочар маҳсулотлар саноатидаги энг машҳур АҚШ компанияси саналган The Walt Disney Company тўртинчи молиявий чорак давомида ўзининг соф даромади миқдорини 7,3 фоизга ўстириб, молиявий йил якунида рекорд даражада фойда кўрди. 

Эксперт: доллар Қозоғистонда 400 тангага етади>>

Қозоғистондаги молиявий вазият янада ёмонлашиб, миллий валютанинг долларга нисбатан курси кўтарилишда давом этиши мумкин. Экспертлар яқин орада 1 доллар 400 тангага кўтарилишини кутмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Мақсат Серали айтиб ўтди.

АҚШ Украинага 1 миллард долларлик учинчи траншни тақдим этади>>

АҚШ вице-президенти Жо Байден Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали суҳбатда Киевга порахўрликка қарши кураш ва солиқ ислоҳотларини ўтказиш учун 1 миллиард долларлик учинчи траншни тақдим этишга ваъда берди, дея хабар қилинди Америка маъмурияти раҳбари сайтида.

Android’нинг 20 мингда ортиқ иловасида ўчириб бўлмас вирус пайдо бўлди>>

Рақамли хавфсизлик билан шуғулланувчи Lookout компанияси тадқиқотчилари ўз блогида Android операцион тизимида “format”(смартфонни дастлабки ҳолатига келтириш)дан сўнг ҳам кетмайдиган троян вируси пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди.

Lada XRay’нинг ташқи кўриниши ошкор этилди>>

Россиянинг “АвтоВАЗ” автоконцерни Lada Xray моделининг ташқи кўринишини расман ошкор қилди. Унинг расмлари интернет нашрларига йўлланди.

Флойд Мэйвезер: “Мен шунчалик кўп пул ишладимки, энди бокс тушишимга ҳожат йўқ”>>

Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер Геннадий Головкинга қарши бўладиган эҳтимолий жанг юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Мухлислари ЕЧЛ мадҳияси вақтида ҳуштакбозлик қилгани учун "Барселона" жазоланиши мумкин>>

УЕФА раҳбарияти Европа чемпионлар лигасининг «Барселона» ва БАТЭ жамоалари учрашуви пайтида маҳаллий мухлисларнинг баъзи ҳаракатларидан норози бўлмоқда, дея хабар беради As нашри.

Криштиану Роналду: Мен футбол афсонасиман. Менинг натижаларимни такрорлаш жуда қийин иш>>

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини афсонавий футболчи деб ҳисоблашини билдирди.