Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 6 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Иркутск мэри маҳаллий амалдорлар қўлига белкурак бериб, қор курашга сафарбар қилди>>

Коммунал хизматлар фаолиятидан қониқмаган Иркутск шаҳри (Россия) мэри Дмитрий Бердников уй-жой ва коммунал хизматлар учун жавобгар амалдорларни қор курашга сафарбар қилди, дея хабар бермоқда FlashSiberia манбаси шаҳар мэрияси маълумотига асосланган ҳолда.

Ҳиндистон полиция лабрадор итини мукофотлашни режалаштиряпти>>

Ҳиндистон ҳукумати портловчи қурилмани ўта тезликда топиб, махсус хизмат ходимларида улкан таассурот қолдирган етти ёшли полиция хизматидаги итни тақдирлашни режалаштиряпти. ОАВнинг маълум қилишича, гап лабрадор зотли, Рекс лақабли ит хусусида бормоқда. У Ҳиндистон-Тибет чегара полициясида хизмат қилади.

Финляндияда айиқ томонидан чизилган расмларнинг донаси 300 евродан сотилмоқда>>

Финляндиянинг Куусами шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи Юусо лақабли айиқ рассомчилик орқасидан катта миқдорда пул ишлаб топмоқда. Бу ҳақда Huffington Post нашри хабар тарқатди.

Ҳэллоуин тунида шаҳзода Чарльзнинг фермасидан сунъий сабзини ўғирлаб кетишди>>

Буюк Британия шаҳзодаси Чарльзнинг фермасида сақлаб келинаётган 100 килограмм оғирликдаги сунъий сабзи ўғрилаб кетилган. Мамлакат полицияси мазкур жиноят бўйича иш очди, деб ёзади The Telegraph.

Жиззахда "мўъжизавий ёстиқлар" тайёрланмоқда>>

Жиззах вилоятида «Нозимабегим насибаси» хусусий корхонаси томонидан ноодатий ёстиқлар тайёрлашга киришилди.

Америкалик фирибгар твиттер орқали 2та компанияга жиддий молиявий зарар етказди>>

АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржа бўйича комиссияси ёлғон твитлар орқали иккита компания акцияларини сотишга ҳаракат қилган қаллоб-аккаунт эгаси бўйича қидирув ишларини бошлади, дея хабар бермоқда «Интерфакс» нашри.

Қирғизистонлик битирувчилар зиёфат ўрнига 7 фарзанди бор ёлғиз онага уй қуриб беришди>>

Қирғизистоннинг Талас вилояти Бакай-Ата туманида мактаб битирувчилари зиёфат пулларига етти фарзанди билан ёлғиз қолган онага 4 хонали уй қуриб беришди. Бу ҳақда Turmush хабар қилди.

Нью-Йоркдаги университет ҳудудидан мақбара топилди>>

Нью-Йоркда ишчилар университет ҳудудидаги кўча остидан ёши икки асрлик мақбара топиб олишди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Бэтмобиль ихтирочиси Жорж Баррис вафот этди>>

1966 йилда экранларга чиққан Бэтмен телесериали учун Бэтмобиль ихтирочиси ва автомобиллар дизайнери Жорж Баррис 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг ўғли Бретт Баррис фейсбукдаги ўз саҳифасида эълон қилган.

Walt Disney компанияси молиявий йил якунида рекорд даражада фойда кўрди>>

Кўнгилочар маҳсулотлар саноатидаги энг машҳур АҚШ компанияси саналган The Walt Disney Company тўртинчи молиявий чорак давомида ўзининг соф даромади миқдорини 7,3 фоизга ўстириб, молиявий йил якунида рекорд даражада фойда кўрди. 

Сеулда Gangnam Style рақсига бағишлаб ҳайкал ўрнатилади>>

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида 2012 йилда жанубий кореялик рэпер Psy томонидан ишланган клипдаги “чавандоз рақси” — Gangnam Style’га бағишлаб ҳайкал ўрнатиладиган бўлди. Бу ҳақда “Ренхап” агентлиги хабар бермоқда.

Интернетда “Ойқиз эртаги” трейлери пайдо бўлди>>

Интернетда "Ойқиз эртаги" — "Ўзбекфильм" тарихидаги энг катта бюджетли фильм трейлери пайдо бўлди. Фильмни суратга олиш ишлари 2014 йилда бошланган. 

"RU” ҳудудидаги доменлар сони 5 миллионтага етди>>

Россия ҳудудидаги интернет доменлари учун бериладиган .ru зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 5 миллионтага етди. Бу ҳақда Reg.ru нашри хабар тарқатди.

Lada XRay’нинг ташқи кўриниши ошкор этилди>>

Россиянинг “АвтоВАЗ” автоконцерни Lada Xray моделининг ташқи кўринишини расман ошкор қилди. Унинг расмлари интернет нашрларига йўлланди.

Финляндияда биринчи миллий эмодзилар пайдо бўлди>>

Финляндия жаҳонда биринчи бўлиб чат ёзишмаларида алоқа қилиш учун миллий пиктограммани ишга туширди, деб хабар бермоқда ThisisFINLAND.

Мухлислари ЕЧЛ мадҳияси вақтида ҳуштакбозлик қилгани учун "Барселона" жазоланиши мумкин>>

УЕФА раҳбарияти Европа чемпионлар лигасининг «Барселона» ва БАТЭ жамоалари учрашуви пайтида маҳаллий мухлисларнинг баъзи ҳаракатларидан норози бўлмоқда, дея хабар беради As нашри.

Криштиану Роналду: Мен учун пул муҳим бўлганида, «Манчестер Сити»га эмас, Қатарга кетардим>>

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Манчестер Сити"га ўтиши эҳтимолари ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

Меладзе: шахсий ҳаётни жамоатга ошкор қилиш телбаликка олиб келади>>

Россиялик бастакор Константин Меладзенинг фикрича, шахсий ҳаётини барчага ошкор қилиб, ОАВ орқали ўзини “реклама” қиладиган санъат ва жамоат арбоблари ахийри ақлдан озадилар. Бу ҳақда у Россия интернет нашрларига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Рой Кин: Агар Янг "МЮ" футболчиси бўлса, мен хитойликман>>

"Манчестер Юнайтед" жамаосининг собиқ футболчиси ва сардори Рой Кин жамоа футболчиларидан бири Эшли Янгнинг ЕЧЛ доирасида ЦСКАга қарши ўтказилган ўйиндаги ҳаракатларини танқид қилди.