Россиянинг “АвтоВАЗ” автоконцерни Lada Xray моделининг ташқи кўринишини расман ошкор қилди. Унинг расмлари интернет нашрларига йўлланди.
“Lada Xray – SUV услубида ишланган компакт хетчбэк.

Автомобиль Lada’нинг янги Vesta’дан кейинги X-услубида ишланган иккинчи модели бўлади. Автомобиль Renault — Nissan альянси билан ҳамкорлик доирасида яратилган. Унинг таркибида 500дан ортиқ оригинал деталлар бор”, - дейилади хабарномада.

Дастлаб машинанинг 180 дона синов нусхаларини чиқариш режалаштирилмоқда. Айни пайтда улардан 109таси тайёр бўлган.
Моделнинг серияли ишлаб чиқарилиши 39 кундан сўнг – 15 декабрдан бошланади. Сотувлар 2016 йил февралидан бошланади.