«Локомотив»: «Бешиктош» билан ўйин вақтида маҳаллий полиция трибунадаги москвалик мухлисларга куч ишлатди

Спорт 06 Ноябрь 2015 1763

Европа Лигаси доирасида 5 ноябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган «Бешиктош» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашувда томошабинлар хавфсизлик даражаси УЕФА нормаларига тўғри келмайди. Бу ҳақда Москванинг «Локомотив» клуби баёнотида ёзиб қолдирилган.

«Фикримизча, Истанбулдаги ўйин томошабинлар хавфсизлиги даражаси бўйича УЕФА талабларига умуман жавоб бермайди. Худди шундай шикоят «Локомотив» ФК клуби делегацияси томонидан ҳам билдирилган», – дейилади клуб расмий сайтида берилган хабарда.

Баёнотда ёзилишича, жамоа мухлислар учрашув давомида, шунингдек, учрашувдан олдин ва кейин кўча-кўйда бир неча маротаба туркиялик мухлисларнинг ҳужумларига учраган.

«Истанбулга ташриф давомида мухлисларимизга совуқ қуроллар билан ҳужум қилишди. Очиқчасига провакациялар уюштирилди. Ўйин вақтида эса меҳмонлар сектори томон турли металл буюмлар улоқтирилди. Аммо ташкилотчилар томонидан ўз вақтида бунга чора кўрилмади», - деб ёзилади баёнотда.

Шунингдек, клуб берган маълумотга кўра, маҳаллий полиция ходимлари ҳам уларга ўта қўпол муомалада бўлган, ўйин вақтида трибунадаги меҳмон жамоа мухлисларига полиция таёқлари орқали куч ишлатилган.

Ҳозирда жамоа мазкур масалада чора кўриш учун УЕФАга фактлар туширилган шикоятни жўнатишни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар