Лукашенко бешинчи марта Беларусь президентлигига киришди

Жаҳон 06 Ноябрь 2015 1536

2015 йилнинг 11 октябрь кунги сайловларда ғолиб бўлган Александр Лукашенко бешинчи муддатга Беларусь президентлигига расман киришди, дея хабар бермоқда «Интерфакс-Запад».

Минскдаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда Александр Лукашенко мамлакат Конституциясига қўлини қўйган ҳолда беларусь тилида қасамёд қабул қилди.

“Беларусь Республикаси президентлиги лавозимига киришар эканман, Беларусь Республикаси халқига садоқат билан хизмат қилишга, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинлигини ҳурмат ва ҳимоя қилишга, Беларусь Республикаси Конституциясига риоя этиш ва ҳимоялашга, менга юклатилган олий масъулиятни қатъият ва виждон билан адо этишга тантанали равишда қасамёд қиламан”, - дейилади қасамёд матнида.

Лукашенко қасамёд қабул қилганидан сўнг ўз лавозимига киришиш тўғрисидаги актга имзо чекди. Марказий сайлов комияссияси раиси Лидия Ермошина унга президент гувоҳномасини топширди.

Аввалроқ Александр Лукашенко Беларусь президентлиги учун сайловларда 83,5 фоиз овоз тўплагани тўғрисида хабар қилинган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар