Меладзе: шахсий ҳаётни жамоатга ошкор қилиш телбаликка олиб келади

Жамият 06 Ноябрь 2015 2027

Россиялик бастакор Константин Меладзенинг фикрича, шахсий ҳаётини барчага ошкор қилиб, ОАВ орқали ўзини “реклама” қиладиган санъат ва жамоат арбоблари ахийри ақлдан озадилар. Бу ҳақда у Россия интернет нашрларига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йилдан буён муносабатларини сир тутган Константин Меладзе ва хонанда Вера Брежнева яқинда тўйларини нишонлаши маълум бўлди. Нега бу узоқ муддат сир тутилгани ҳақидаги саволга Меладзе шахсий ҳаёти ҳақида очиқ гапиришни ёмон кўришини айтди.

“Мен шахсий ҳаётим ҳақида ҳеч нарса гапириб беришни истамайман, - деди у. – Сабаби бор. Буни нега бошқалар гапириб беришини тез-тез ўйлайман. Ахир кўплаб машҳур инсонлар бор, улар ҳамма ҳаракатларини жамоатчиликка кўз-кўз қилади, ҳатто ҳожатга ҳам, менимча, жамоат олдида борса керак. Аммо вақт ўтиши билан улар ақлдан озади, улар жинни бўлади-қолади. Мен ўз руҳиятимни яхши ҳолатда сақлаб қолишни хоҳлаганим туфайли мен бундай ошкораликдан қочаман, ҳаётимни муваффақиятли бўлса ҳам, бўлмаса ҳам”.

Кўпроқ янгиликлар