Мухлислари ЕЧЛ мадҳияси вақтида ҳуштакбозлик қилгани учун "Барселона" жазоланиши мумкин

Спорт 06 Ноябрь 2015 2788

УЕФА раҳбарияти Европа чемпионлар лигасининг «Барселона» ва БАТЭ жамоалари учрашуви пайтида маҳаллий мухлисларнинг баъзи ҳаракатларидан норози бўлмоқда, дея хабар беради As нашри.

3:0 ҳисобида «Барселона» клуби фойдасига ҳал бўлган учрашув бошида Чемпионлар лигаси мадҳияси янграётган пайтда каталониялик мухлислар норозилик билдириб, ҳуштакбозлик қилишган. Учрашув давомида эса УЕФАни мафия ташкилоти эканини айтиб ҳайқириқлар амалга оширишган.

Юқорида номи келтирилган испан нашрининг ёзишича, УЕФА мазкур муносабат туфайли «Барселона» клубига интизомий чора кўриш бўйича иш очган.

Шунингдек, мухлислар стадионга Каталония мустақиллигининг рамзи бўлган бир неча мингта «Эстелада» байроқларини ҳилпиратиб туришган. Бироқ УЕФА бу борада Барселона клубини жазолашдан олдин Лозаннадаги спорт арбитраж суди (CAS) қарорини кутишни афзал билган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар