НАТО генерали: Россия армиясининг янги имкониятлари бизни ғафлатда қолдирди

Жаҳон 06 Ноябрь 2015 15239

Россия армиясининг янги техник имкониятлари НАТО учун бутунлай кутилмаган вазият бўлди, деб айтди Брюнсюмдаги (Нидерландия) НАТО бирлашган кучлари қўмондони, немис генерали Ханс-Лотар Домрёзе. Унинг сўзларини Bild газетаси келтириб ўтди.

“Президент Путин қуролланишни шунчалик кучайтириб юборганки, биз буни кутмагандик. Бу бизни бутунлай ғафлатда қолдирди”, деб айтди генерал. 

Генерал Домрёзенинг айтишича, “Калибр” ракеталарининг Каспий денгизидан Суриядаги нишонларга отилиши Россиянинг назарий жиҳатдан шу тариқа Берлинга ҳам хавф сола олиши мумкинлигини кўрсатди.

Генералнинг фикрича, ҳарбий кучларнинг айни пайтдаги мувозанати хавф остида, Россия эса Калининграддан тортиб Каспий денгизигача бўлган бир қатор ҳудудларда НАТО устидан устунликни ўрнатишга қодир. “Путинда бизнинг иттифоқчиларимизга ета олишимизни тўсиб қўя оладиган салоҳият мавжуд”, деб таъкидламоқда генерал.

Шу муносабат билан НАТОга Домрёзе қўмондонлик қилаётган Trident Juncture-2015 каби катта кўламдаги машғулотлар ўтказиш зарур. Бу машғулотлар қўшинларни машқ қилдириш ва кучни намойиш қилиш учун керак.

Маълумот учун, Испания, Португалия ва Италия ҳудудида 21 октябрдан НАТОнинг Trident Juncture-2015 машғулотларининг фаол босқичи бошланди ва у 6 ноябргача давом этади. Бу машғулотларда 30 та давлатдан, шу жумладан НАТОга кирмайдиган Австрия ва Швециядан 36 мингга яқин ҳарбий иштирок этмоқда, 140 та самолёт, 90 та кема ва сув ости кемалари жалб қилинган. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича ушбу машғулотлар “НАТОнинг барча рақиблари”, шу жумладан Россияга огоҳлантириш бўлиб ҳисобланади.  

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар