Нью-Йоркда ишчилар университет ҳудудидаги кўча остидан ёши икки асрлик мақбара топиб олишди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Археологларнинг фикрича, илгари университет ҳудуди қабристон бўлган. Олдин ҳам узунлиги 4-5 метр бўлган мақбара шу ердан топилган эди. 9—12 кишининг скелети бир бурчакда ётган экан. Уларнинг ёнидан бир нечта ёғоч тобутлар топилган.

Антрополог ва археологларнинг маълум қилишларича, улар у ерга ёруғлик олиб тушишади ва скелетларнинг кимлигини аниқлаш мақсадида рақамли фотоаппарат ёрдамида уларнинг суратларини ҳам олишади. Бу шаҳардан қабр топилган биринчи ҳолат эмас.

Ишчилар ушбу қабрни бор-йўғи 1 метр чуқурликдан топишган. Шу боис шаҳар қурилиш дапартаменти вакилининг таъкидлашича, уларда бу ерда мақбара бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бўлган.