Мисрда фалокатга учраган Россиянинг А321 самолёти борт ўзиёзгичларини ўқиш билан шуғулланаётган терговчилар “қора қутилар” томонидан ёзиб олинган ёзувда двигателнинг носозлиги билан боғлиқ бўлмаган портлаш қайд қилинганини маълум қилишди, деб хабар бермоқда France 2 телеканали.

“Самолёт “қора қутилари”даги ёзув парвоз пайтида содир бўлган портлаш овозини эшитишга имкон беради”, деб айтдилар терговчилар.

Терговчиларнинг таъкидлашича, “шовқин двигателнинг носозлиги оқибати бўлмаган”.