Пентагон Сурия мухолифат кучлари учун ҳарбий гуруҳлар тайёрлашга 384 млн доллар сарфлашга улгурди. Аммо ҳозирликка келиб бу ташаббусдан воз кечилди, деб ёзади USA Today нашри.

Дастлаб АҚШ 3 минг жангчини тайёрламоқчи эди. Ушбу лойиҳанинг барча харажатлари 500 млн долларга баҳоланган эди. 2016 йилга келиб жангчилар миқдори 5 минг кишига етказилиши лозим эди.

Аммо лойиҳа ўзини оқламади. Инструкторлар фақат 180 кишини тайёрлай олди, шулардан 145 нафари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда, лекин 95 нафаригина Сурияда. Тайёргарлик ўташга мўлжалланган 4 қароргоҳдан 2таси ишлатилди.

Лойиҳа ёпилишига қадар унинг доирасида 384 млн доллар ишлатилди, яъни 180 кишидан ҳар бирига 2 млн доллардан тўғри келди.