Франциядаги нашрлар ЕЧЛнинг 4-турида ўзаро учашган "Реал" ва ПСЖ баҳсидаги бир вазиятга эътибор қаратишди.

Ўйин якунида Роналду парижликлар устози Лоран Блан билан қучоқлашиб кўришгани ва у билан гаплашгани турли тахминларни пайдо қилган.

Le Parisien нашрида ёзилишича, мутахассислар Роналдунинг лаблари ҳаракати орқали унинг нима деганини аниқлашган.

"Сизнинг жамоангиз жуда ажойиб ўйнади. Мен ҳам сиз билан бирга ишлашни истаган бўлардим". Роналду Бланга айнан шундай гапларни айтган деб ёзади француз нашри.

Шундан кейин Роналду ўз фаолиятини ПСЖ сафида давом эттириши мумкинлиги ҳақида яна гапира бошлашган.

Лоран Бланнинг ўзи ўйиндан кейинги матбуот манжуманида шу хусусда берилган саволга жавоб қайтармасликни маъқул кўрган.

Қайд этиш керак, бундан олдинроқ, Роналду жамоани тарк этиши мумкинлигини истисно қилмаслигини билдириб ўтганди.