АҚШ президенти Мисрда қулаган А321 самолёти “катта эҳтимол” билан ўз бортидаги портловчи қурилма туфайли ҳалокатга учраган, деб маълум қилмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали маълумотига асослниб, Reuters хабар бермоқда.

Америка президенти АҚШ Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолётининг ҳалокатига бомба сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган фикрга “жуда жиддий ёндашмоқда” деб таъкидлаган. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Мисрда қулаган Россия самолёти теракт туфайли ҳалокатга учраган, деган фикрни истисно қилмаётгани ҳақида маълум қилинган эди.