5 ноябрь оқшомида Европа Лигасининг 4-тур ўйинлари ўтказилди. "С” гуруҳи вакили “Краснодар” 4-турни ўз майдонида Грециянинг ПАОК клубига қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги илк гол 33-дақиқада Ари томонидан йўлланди ва унга голли пасни Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов узатиб берди. Иккинчи голни эса Жоаозиньо 67-дақиқада пенальтидан киритди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқада ПАОК Роберт Макнинг голи эвазига ҳисобни қисқартирди.

Одил Аҳмедов ўйиннинг 77-дақиқасида Газинскийга алмаштирилган.
Ушбу ғалабадан сўнг “Краснодар” 7 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. ПАОК 4 очко билан учинчи ўринни банд этган. Озарбайжоннинг “Габала” жамоасидан 4:0 ҳисобида устун келган Дортмунднинг “Боруссия” клуби 10 очко тўплади ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Бешинчи турда “Краснодар” ўз майдонида айнан гуруҳ пешқадамини қабул қилади. Бу учрашув 26 ноябрь кунига белгиланган.

Краснодар – ПАОК – 2:1 (1:0)

Голлар: Ари, 33 (Аҳмедов, 1:0), Жоаозиньо, пен (2:0), Мак, 90+1 (Атанасиадис, 2:1).

“Краснодар” (Россия): Дикань, Калешин (Мамаев, 69), Гранквист, Сигурдссон, Петров, Каборе, Торбинский, ОДИЛ АҲМЕДОВ (Газинский, 77), Жоаозиньо, Лаборде (Смолов, 63), Ари.

ПАОК (Салоники, Греция): Гликос, Малезас, Рикарду Кошта, Скондрас, Голаса (Атанасиадис, 68), Цавелас (Кицу, 81), Циолис, Харисис, Родригес, Сабо (Пелкас, 58), Мак.

Огоҳлантиришлар: Торбинский, 62, Петров, 84, Ари, 85 – Рикардо Кошта, 43