5 ноябрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Парижга расмий ташрифи доирасида Қозоғистон ва Франция ўртасида коинот соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Франциянинг Қозоғистонда ўтадиган “Экспо-2017” халқаро кўргазмасидаги иштироки бўйича келишувлар имзоланди, деб хабар бермоқда Назарбоев матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, икки давлат Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлигининг аэрокоинот қўмитаси ва Франция коинот тадқиқотлари миллий маркази ўртасида коинот соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича декларация қабул қилди.

Қозоғистон президенти Франция Қозоғистоннинг энг муҳим ҳамкорларидан бири саналиши ва давлатлар ўртасида иқтисодиёт ва сиёсатнинг турли томонлари бўйича тўлиқ ҳамфикрлик мавжудлигини таъкидлаб ўтди.