АҚШ Британия ҳукуматининг Мисрда қулаган А321 самолёти бортида бомба портлагани ҳақидаги версияни тасдиқловчи маълумотга эга, деб айтди Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест. 

“АҚШ Буюк Британия бош вазири айтган маълумотга тўғри келувчи муайян маълумотни билади”, деб айтди Эрнест. 

“Бу бизнинг миллий хавфсизлик, шу жумладан разведка бўйича мутахассисларимиздан олинган маълумотларга асосланган”, деб айтди Оқ уй матбуот котиби. 

“Айни пайтда бизда аниқ нима содир бўлгани ҳақида хулоса чиқариш учун етарлича маълумот йўқ. Бироқ биз террорчилик иштироки эҳтимолини истисно қилмайдиган етарлича маълумотга эгамиз”, деб қўшимча қилди Эрнест.