Ўзбекистон – КХДР ўйини чипталари сотувга чиқди

Спорт 06 Ноябрь 2015 4679

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – КХДР ўйини учун чипталар 6 ноябрь, соат 14:00дан бошлаб сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Барча секторлар учун чипталар нархи 15 000 сўм қилиб белгиланган. Фақатгина SIP тоифали чипталар нархи 30 000 сўм. Барча чипталар “Пахтакор” стадиони кассаларида сотилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида 12 ноябрь куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00да бошланади. Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "H" гуруҳида КХДР терма жамоаси 5та ўйинда 13 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон эса гуруҳдаги рақибларидан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар