Ўзбекистон чегарачилари Қизғизистон ҳудудидан Ўзбекистонга ўғринча олиб ўтилган йирик шохли чорва молларини қирғиз томонига қайтарди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати маълумотига асосланган ҳолда 24.kg хабар қилди.

Улар маълумотига кўра, “Кербен” чегара қисмига фуқаро Т.Т. мурожаат қилиб, Жалолобод вилояти Аксий тумани Бешбатман қишлоғида уч нафар номаълум шахс ҳужум қилиб, унга тегишли бўлган уй ҳайвонларини Ўзбекистонга ҳайдаб кетгани ҳақида хабар беради.
Қирғизистон чегара хизмати вакиллари Ўзбекистон Республикаси чегарачилари билан учрашиб, ўзбек томонига давлат чегараларининг бузилиши ҳолати бўйича далилларни тақдим этади.

Ўзбек томони хабарига кўра, чегара ҳудудида тезкор қидирув тадбири ўтказилиб, шу куннинг ўзида чорва моллари топилган ва қирғиз томонига етказилган. Ўзбекистон Республикаси вакили ноқонуний ҳаракатларни содир этган шахсларни қидириш ишлари давом эттирилиб, натижа ҳақида уларга хабар берилишини маълум қилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда шу каби масалалар томонларнинг чегара вакиллари даражасида тезкор ҳал этилмоқда.