Польша савдо-иқтисодий миссияси Тошкентда кўпгина тадбирларда қатнашишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 06 Ноябрь 2015 1395

2015 йилнинг 5 ноябрида Тошкентдаги “Miran International” меҳмонхонасида журналистлар учун матбуот-анжуман ташкил қилинди ва унда Польша савдо-иқтисодий миссияси Тошкентдаги ташрифи дастури ҳақида маълумот берди. Бироздан кейин шу ернинг ўзида “Польша-Ўзбекистон” бизнес-анжумани бўлиб ўтди.

Европадан келган делегацияни матбуот-анжуманида Польша иқтисодиёт вазирлигининг икки томонлама ҳамкорлик ва кўмак кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Эльжбета Бодио ва Умумпольша хўжалик палатаси бош директори Марек Клочко тақдим қилди.    

Эльжбета Бодио хоним журналистларга Польша иқтисодиёти вазири ўринбосари Гражина Хенцлевска бошчилик қилаётган делегация таркибига 30 га яқин польшалик вакил кирганини маълум қилди. Улар орасида Польша иқтисодиёт ва молия вазирликлари мутахассислари, Умумпольша хўжалик палатаси, Польшанинг бошқа ташкилот ва корхоналари раҳбарлари бор.  

Эльжбета Бодио анжуманга йиғилганларга 2014 йилда Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо айланмаси 170 млн долларни, 2015 йилнинг 8 ойида эса 90 млн долларни ташкил қилгани ва бу кўрсаткичлар икки давлат салоҳиятларига мос келмаслигини айтди. Унинг айтишича, польшалик тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ишбилармонлик алоқалари ва инвестицион ҳамкорликни чуқуқрлаштиришга қизиқиш билдирмоқдалар ва бу алоқалар икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар даражасига ижобий таъсир қилиши керак. 

Польшалик меҳмонлар 3 ноябрдан Тошкентда бир қатор тадбирларда иштирок этдилар ва 7 ноябргача яна бир қатор тадбирларда иштирок этадилар. 

Польша миссияси аъзоларида 5 ноябрда Тошкентда бошланган Халқаро инвестицион анжуман катта қизиқиш уйғотди.  Польша миссиясининг Тошкентга ташрифидан асосий мақсад ҳам бу анжуманда иштирок этишдан иборат. Тадбирда европалик тадбиркорлар ўз давлатларида бизнесни юритиш учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берадилар, Ўзбекистонда хорижий инвесторларга таклиф қилинаётган имкониятлар билан танишадилар.

Польшалик тадбиркорларда энергетика, қурилиш, кимё саноати, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари катта қизиқиш уйғотмоқда.  

Кўпроқ янгиликлар