Хитойлик футбол шарҳловчиси Донг Ли ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидаги "Реал" ва ПСЖ ўртасидаги баҳсни шарҳлаш вақтида ухлаб қолди. Британиянинг The Daily Mail нашри ёзишича, бу воқеадан кейин уни ишдан бўшатишган.

Хабар қилинишича, 46 ёшли шарҳловчи ўз ҳамкори билан ўйинни шарҳлаб борган ва ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида унинг овози эшитилмай қолган. Ўйиннинг 79-дақиқасида телетомошабинлар эфирда хуррак овозини эшитишган.

Донг Ли бунга сабаб сифатида ўйин маҳаллий вақт билан соат 3:45да бошланганини келтирган.