Red Dot мукофотининг ҳакамлар ҳайъати LG ни 2015 йилнинг бренди деб тан олди

Технология 06 Ноябрь 2015 1721

Ишлаб чиқарувчининг ютуқлари “Коммуникацион дизайн”категориясида 13 та совринга лойиқ дея топилди

СЕУЛ, 2015 йилнинг 5 ноябри.— LG Electronics (LG) компанияси машҳур, дизайн соҳасида жаҳондаги етакчи совринлардан саналган Red Dot Award мукофоти доирасида “Йил бренди” мақомига сазавор бўлди. Шу тариқа LG аввалги йилларнинг машҳур ғолиблари бўлган PepsiCo, Audi AG ва Mercedes-Benz кабилар сафига қўшилди. Шунингдек LG компанияси Red Dot Award тарихидаги нафақат “Йил бренди” мақомига, балки 2006 йилда ишлаб чиқарувчи томонидан қўлга киритилган “Йил дизайнерларининг энг яхши жамоаси” сифатида тан олинган учинчи ғолибга айланди.

LG Red Dot Award 2015нинг «Коммуникацион дизайн» категориясида 13 номинациядаги ғолиблиги сабабли “Йил бренди”га айланди. Шу қаторда LG G4 ва ақлли соатлар LG Watch Urbane ҳам мукофот билан тақдирланди. Ҳар иккала қурилма ҳам фойдаланувчиларнинг қулайлигига асосланган фалсафани ўзида намоён этади. Бу эса қурилма эгаларининг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб, осон созланадиган оддий ва тушунарли интерфейсда намоён бўлади.

“LG Бренд-менеджменти юқори салоҳиятга эга бўлиб, кишида шубҳасиз ҳурмат хиссини уйғотади. Компания шиори юқоридаги сўзларни тасдиқлайди – “Ҳаёт яхши” (‘’Life’s good’’), - дейди Red Dot асосчиси ва бош директори Питер Зек. LG маҳсулотини харид қилган ҳар қандай инсон ҳаёти анча қулай бўлганини қайд этади. Компания бренди шу даражада ишончли фаолият юритади”.

“LGнинг Red Dot томонидан юқори мукофотга лойиқ деб топилиши компаниянинг дизайн соҳасида юқори ўрнига урғу беради, яна бир бора инновацияларни ишлаб чиқариш, шунингдек гаджетларимиздан тушунарли ва қулай тарзда фойдаланишни такомиллаштиришга даҳлдор эканлигини тасдиқлайди, - дейди Чанг-хо Но, LG Electronics компаниясининг вице-президенти ва корпоратив дизайн бошқармаси раҳбари. – Биз “Инновациялар яхши ҳаёт учун” принципини ҳаётга тадбиқ этган ҳолда, ижодий қарорларни лойиҳалаштириш ва яратишда давом этамиз.

Мукофот 6 ноябрь куни Red Dotнинг ҳар йили Берлинда бўлиб ўтадиган байрам тадбирида LG компаниясига расмий равишда топширилади, ғолиб бўлган қурилмаларни мукофот сайти www.red-dot.de/cd да кўриш мумкин.

LG Electronics компанияси ҳақида (KSE: 066570.KS) юқори технологик электроника, замонавий мобил алоқа ва маиший техника воситаларини ишлаб чиқаришда дунё етакчиси саналади. Компаниянинг бутун дунёдаги 119 та филиалларда 83 мингдан ортиқ киши ишлайди. LG компанияси тўртта бўлинмадан ташкил топган: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance&Air Solution и Vehicle Components, уларнинг умумий савдо ҳажми 2014 йилда 56 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди (59 триллион Жанубий Корея вони). LG Electronics текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқаришда жаҳондаги етакчилардан бири ҳисобланади. Шунингдек, LG Electronics “2014 ENERGY STAR Partner of the Year” мукофотининг совриндоридир. Қўшимча маълумот учун www.lg.com сайтига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

LG Electronics Mobile Communications компанияси тўғрисида

LG Electronics Mobile Communications мобил алоқа соҳасида янгилик яратувчи ва трендларнинг қонун тамойилларини ишлаб чиқарувчи саналади. LG экран, батарейкалар ва камера учун оптикалар соҳасида кучли рақобатбардошли технологиялар ёрдамида, шунингдек бозордаги асосий етакчилар билан стратегик ҳамкорлик ҳисобига мобил технологиялар тараққиётига хисса қўшиб келмоқда. LGнинг истеъмолчи учун мўлжалланган маҳсулоти, хусусан премиум синфининг G сериясига оид флагман моделлари ҳам ўзининг эргономик дизайни ва қулай фойдаланиш имкониятини таъминоловчи, истеъмолчини ҳис этиб турувчи функциялари билан ажралиб туради. Компания фойдаланувчиларга смартфонлар, планшетлар орасида уланиш учун кенг имкониятлар, маиший техника ва мобил қурилмаларнинг турли хил танловга эга моделларини таклиф этган ҳолда, мижозларга янги биргаликда ҳаракат қилиш даврини ўзлари учун кашф этишда ёрдам беришга интилади. Қўшимча маълумотлар учун, марҳамат қилиб, www.lg.com сайтига ташриф буюришингизни сўраймиз.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар