Россия компанияси “Сувмаш” АЖ акциялари давлат пакетининг 25.42 фоизини сотиб олди

Ўзбекистон 06 Ноябрь 2015 1782

Россиянинг “Согдиана инвестмент” компанияси “Сувмаш” АЖ акциялари давлат пакетининг 25.42 фоизини сотиб олди. Ҳар бир акция учун 5 минг сўмдан ҳисобланиб, шартноманинг умумий қиймати 287 млн сўмни ташкил қилди.

Бу ҳақдаги ахборот қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг расмий сайтида чоп этилди.
Маълум бўлишича, “Сувмаш”нинг устав фонди 1.1 млрд сўмни ташкил қилди. Унинг асосий акциядорлари Россиянинг “Энергомаш” ХАЖ – “Уралгидромаш” (50.84 фоиз) ва давлатдир.

Кўпроқ янгиликлар