Россия туризми бошлиғи Олег Сафоновнинг маълум қилишича, Мисрга парвоз учун йўлланмаларга пул тўлаб қўйган россиялик сайёҳлар Россия ва Миср ўртасидаги авиаучувларнинг тўхтатилиши муносабати билан у ерга уча олишмайди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Авиаучувларнинг тўхтатилиши муносабати билан эндиликда россиялик сайёҳлар Миср Араб Республикасига қайта уча олишмайди”, — деб хабар берди у.

Сафонов яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, айни дамда Мисрда 75 минг нафар россиялик ҳордиқ чиқармоқда. Улардан 40 фоизи Шарм-эл-Шейх, 60 фоизи эса Хургада курортида дам олмоқда.
Аввалроқ Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Мисрга парвозларнинг тўхтатилиши А321 ҳалокати билан боғлиқ эмаслигини маълум қилган эди.