Самарқандда нима учун газ йўқ?

Ўзбекистон 06 Ноябрь 2015 15411

Нима учун Самарқандда аҳоли учун табиий газ йўқ? Ахир газ қувурлари вилоятимиз ҳудуди орқали ўтади, 50га яқин автомобилларга газ қуйиш шохобчалари куну тун ишлаб, қувурлардан метанни суғуриб олмоқда. Гап нимада? Ушбу ноодатий ҳолатнинг асосий сабаблари нимада, деб ёзмоқда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев.

Mақолада Самарқанд вилоятида табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувидаги узилишлар сабаблари, ушбу вазиятга фуқароларнинг муносабатлари келтирилган.
Мана, бир неча йилдирки, Зехни кўчасида газ йўқ, гоҳида соатлаб электр энергияси бўлмайди”, – дея “Самарқандшаҳаргаз” бошлиғи қабулхонасида турган ўрта ёшли эркак сўзларидан иқтибос келтирилади.

“Худога шукр, бизда тинчлик ҳукм сурмоқда, умид қиламизки, маиший қийинчиликлар тез орада ортимизда қолади, – дея унга жавоб беради кекса ёшли киши. – Ўтган йилга қадар бизнинг Сўзонгарон кўчамизда газ билан боғлиқ муаммо йўқ эди. Бироқ нимадир бўлдию, мана иккинчи йилдирки, уйимда газнинг ҳидиям йўқ. Шаҳаргаз бошлиғидан гап нимадалиги, вазият яхши томонга ўзгаради, билишни истайман”.

“Дарвоқе, мазкур муассасага асосан аёллар шикоят билан келишган. Улардан бири Надежда Булгакованинг айтишича, шаҳар газ хизмати бошлиғи ҳузурига уч кундан буён қатнамоқда. “Даҳбет кўчасидаги уйда 76 ёшли Алексей Волконидин оғир бемор, газ йўқ, - дейди у. – Биринчи мурожаатимдан кейин участка инспектори уйимизга келди. У фақат газ йўқлигини тасдиқлади, бошқа ҳеч нарса қилгани йўқ”, - деб ёзади муаллиф.

Газ йўқлиги ёки паст босими пастлиги сабаб истеъмолчилар Самарқанд шаҳар газ хизматига мурожаат қилишмоқда. Уларнинг шикоятини эшитган шаҳар ва вилоят газ хизмати раҳбарияти: “Газ қувурларида етарли миқдорда газ бўлмаса нима қилайлик?”, - дея жавоб беришади...
Мақолада шаҳар газ хизмати бошлиғи Иззатулла Йўлдошев шаҳарга талаб қилингандан кам газ берилса, нима ҳам қила олар эди, дея мулоҳаза билдирилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар