Шароф Рашидов таваллудига 98 йил бўлди

Жамият 06 Ноябрь 2015 6868

Бугун, 6 ноябрь куни, машҳур ватандошимиз Шароф Рашидовнинг туғилганига 98 йил бўлди. Собиқ Иттифоқ даврида қарийб чорак аср мобайнида Ўзбекистонни бошқарган бу арбоб тарихда, марказнинг кучли назоратига қарамай, республикани ривожлантиришга муайян ҳисса қўшган раҳбар сифатида ном қолдирди.

Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрь куни Жиззахда туғилди. 1941 йили Тошкентдаги Ўзбек давлат университетининг филология факультетини тамомлади. 1935 йилдан бошлаб ўрта мактабда дарс бериб келди. 1941-1942 йилларда ҳарбий хизмат доирасида Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этди. Турли газеталарда масъул лавозимларда ишлаб келди.
50-йиллардан унинг сиёсий фаолияти бошлади. 1959 йилдан бошлаб Ўзбекистон КП МК биринчи котиби бўлди. Кўплаб орден ва мукофотларга сазовор бўлди.

Шароф Рашидов айни пайтда таниқли ёзувчи ҳамдир. Унинг дастлабки шеърий тўплами “Самарқанд куйлари” номи остида чоп этилган. “Ғолиблар”, “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин” сингари романлар ҳамда бошқа кўплаб асарлар муаллифи.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар