Туркия полицияси Анталияда ўтказилган махсус амалиёт жараёнида ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинган 20 кишини қўлга олди, дея хабар бермоқда Dogan.
Қўлга олиш бўйича операция 6 ноябрь куни тонгда G20 саммити арафаси бўлиб ўтди.
Қўлга олишлар бўйича тафсилотлар маълум қилингани йўқ.

G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Туркиянинг Белек шаҳрида бўлиб ўтади. Давлатлар етакчилари ва делегациялар учун бир қанча йирик меҳмонхона ҳамда гольф-клублар ажратилган. Ўта қатъий назорат қилинадиган ҳудуд майдони эса 5 квадрат километрни ташкил этиб, вақтинчага бутунлай ёпилади.