Венгер: "Тоттенҳэм" "Арсенал" билан бир хил даражада эмас

Спорт 06 Ноябрь 2015 1436

"Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер "Тоттенҳэм"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Тоттенҳэм" - ҳимояда яхши ўйин намойиш қиладиган жамоа. Улар жуда тезкор ҳаракат қилишади. Бу мавсум бор-йўғи бир марта мағлубиятга учрашди ва бир нечта дуранг қайд этишди.

Бу жамоа ҳар доимгидек биз учун қийин рақиб бўлиши аниқ.

Ҳарри Кейн ажойиб футболчи. Менимча, уни келгусида ёрқин фаолият кутиб турибди. Аммо "Тоттенҳэм"да тўп сурган футболчини жамоамизга таклиф қилишни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз", - дейди Венгер.

"Ким чемпион бўлиши ҳақида гапириш учун ҳали жуда эрта. Биз юқоридаги ўрнимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Мавсум якунланишига 5-6 тур қолганидагина бу ҳақда аниқроқ гапириш мумкин.

Бизда чемпионлик учун имконият бор, лекин келгусида нима бўлишини билмаймиз.

Албатта "Тоттенҳэм" турнир жадвалида бизга яқин жойлашган. Жамоа даражаси ҳам бизга яқин, лекин тенг эмас. Чунки, биздаги янги стадион ("Эмирайтес") бизга устунлик беради. Бизда ҳам 38 минг кишилик стадион ("Ҳайбери" - кун.уз изоҳи) бўлган вақтда жамоалар бир хил даражада эди.

Биз стадион қурилиши учун олинган қарзларни тўлаб бўлганмиз. Ҳозирда биз кучлироқмиз", деб давом этади Венгер.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар