Walt Disney компанияси молиявий йил якунида рекорд даражада фойда кўрди

Иқтисодиёт 06 Ноябрь 2015 1955

Кўнгилочар маҳсулотлар саноатидаги энг машҳур АҚШ компанияси саналган The Walt Disney Company тўртинчи молиявий чорак давомида ўзининг соф даромади миқдорини 7,3 фоизга ўстириб, молиявий йил якунида рекорд даражада фойда кўрди. Бу ҳақда компания расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизда маълум қилинган.

«Компаниянинг 3 октябргача бўлган муддатда тўплаган соф даромади 1,61 млрд долларни, ёки акциялар ҳисоб-китобига кўра 0,95 долларни ташкил қилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 1,5 млрд доллар, ёки ҳар бир акция қийматига ҳисоблаганда 0,86 долларни ташкил қилганди», — дейилади компания ҳисоботида.

The Walt Disney Co. корхонасининг турли хил факторларни ҳисобга олмаганда 1,2 млрд долларни ҳар бир акция қийматига кўра 0,89 доллар йиллик даромадни ташкил қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар