АҚШ молия вазирлиги шу ҳафта пайшанба куни Хитойнинг 2та ва Ливаннинг 1та компаниясига санкциялар жорий қилди. The Washington Examiner газетасининг ёзишича, бу компаниялар “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи учун учувчисиз ҳаракатланувчи учар ускуналар ишлаб чиқариб беришда айбланмоқда.

Хитойнинг яна бир компанияси Яман исёнчиларига электрон ускуналар етказиб беришда гумон қилинмоқда.
“Биз “Ҳизбуллоҳ”ни хавфли ва беқарорлаштирувчи террорчи гуруҳ деб ҳисоблаймиз, шу боис молия вазирлиги бу ташкилотнинг даромад манбаларини қамраб олиш йўли билан унга нисбатан босимни сақлаб қолиш ниятида собитдир”, - деди бош котибнинг террорчилик ва молиявий разведка бўйича ўринбосари Адам Шюбин.