Агент Мендеш: Роналду фаолиятини «Реал»да якунлайди

Спорт 07 Ноябрь 2015 1611

"Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ўз мижози фаолиятининг охиригача Мадридда қолишини яна бир бор таъкидлади ва унинг "МЮ"га қайтиши ҳақидаги хабарларни яна бир бор рад этди.

"Ҳозир бу борада жуда кўп гаплар бўлмоқда, ҳар куни янги хабар чиқади. Аммо мендан сўрайдиган бўлсангиз, Криштиану фаолиятини "Реал"да якунлайди, деб айтаман.

У бу ерда ҳали узоқ йиллар ўйнайди", - дейди Мендеш.

Бундан ташқари, у Роналдунинг "Спортинг"дан "МЮ"га ўтиш жараёни ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"У "МЮ"га қарши ўйинда ўзини кўрсатгани учун эътиборга тушиб, трансфер қилингани ҳақидаги гаплар нотўғри. Унгача ҳам мижозимга кўплаб жамоалардан таклифлар бор эди. Сэр Фергюсон эса ёш футболчига асосий таркибдан жой ваъда қилиш эвазига Роналдуни қўлга киритган", деб қўшимча қилиб ўтган Мендеш.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар