Хитойнинг Alibaba Group Holdings компанияси Youku Tudou Inc. видеохостингининг 81,7 фоиз акциясини 4,77 млрд доллар эвазига сотиб олмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Alibaba компания акцияларининг ҳар бирини 27,6 доллардан сотиб олади. Бу қиймат дастлабки музокаралардан 35 фоизга қиммат деганидир. Чунки бошида Alibaba Youku видеохостингининг ҳар бир акциясига 26,6 доллар, умумий қийматда эса 4,6 млрд доллар таклиф қилган эди.
Alibaba ушбу видеохизматни сотиб олгач, Хитойнинг учдан бир аудиторияси учун мўлжалланган Америка фильм ва сериалларини тақдим этишни режалаштирган.
China Internet Network Information Center берган маълумотларга кўра, июнь ойи бўйича Хитойда 461 млн киши онлайн видео томоша қилган.
Дастлабки савдоларга кўра, Нью-Йоркда Alibaba компаниясининг акциялари 0,4 фоизга ошган.