АҚШнинг Массачусетс штатида ноодатий воқеа рўй берди.

Metro нашрининг хабар қилишича, 47 ёшли аёл ўзининг ҳомиладорлиги ҳақида туғруқ жараёни бошланишига 1 соат қолганида хабар топган.

У танасидаги кучли оғриқ туфайли шифохонага олиб борилганида шифокорлар унга кутилмаган ташхис қўйишган.

"Шифокор мени кўриб қўйгач, "ажойиб хушхабар" ҳақида айтди.

"Ажойиб янгилик бор. Сизнинг соғлиғингиз жойида. Сиз ҳомиладорсиз ва бироздан кейин туғруқ бошланади", дея эслайди Жуди хоним.

1 соатдан кейин у ўзининг илк фарзандини дунёга келтирган.

Янги туғилган чақалоқнинг вазни 3,6 кг вазнга тенг эди ва унга Каролин Роуз дея исм беришган.

Жуди хонимнинг айтишича, у ўз танасидаги ўзгаришларни кексайиш туфайли деб билган эди.

Маълум бўлишича, у ўз турмуш ўртоғи Жейсон билан 22 йилдан буён бирга яшаб келмоқда ва улар ҳамиша ўз фарзандлари бўлишини орзу қилишган.