АҚШ савдо вазирлигининг эълон қилган маълумотига кўра, 2015 йилнинг биринчи уч чораги бўйича Хитой Канадани ортда қолдиргани ҳолда АҚШнинг асосий савдо ҳамкорига айланди.

Шунга ўхшаш ҳолат 1985 йилдан бери биринчи бор қайд этилмоқда. Икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 441,56 миллиард АҚШ долларига етган. Айнан шу даврда АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо айланмаси 438,1 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

ХХР ва Канададан кейин учинчи ўринда Мексика турибди. Унинг АҚШ билан савдо ҳажми худди шу даврда 398,1 млрд АҚШ долларини қайд этди.