АҚШ Тожикистонга қиймати 1 млн долларлик 5та ҳарбий техника берди

Жаҳон 07 Ноябрь 2015 6711

6 ноябрь куни АҚШ томонидан Тожикистон Мудофаа вазирлигининг тинчликпарвар батальони ихтиёрига 5та J-8 русумли ҳарбий машина (йўлтанламас) жўнатди. Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили Фаридун Махмадалиевга асосланиб, "АП" хабар қилган.

Расмий Вашингтоннинг Душанбе шаҳридаги вакили Лесли Хейдн Тожикистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий амалдорларидан бири, генерал-майор Мирали Раҳматзодага ҳарбий техникалар калитларини топширган.

Қайд этилишича, 2009 йилдан буён АҚШ Тожикистон Мудофаа вазирлигининг тинчликпарвар батальонини қуроллантириш учун жами 6,5 млн доллар ажратган.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси вакиллари Мудофаа вазирлиги томонидан қурилаётган янги ҳарбий полигонга ташриф буюришган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар