АҚШнинг Флорида штатида яшовчи эркак ит билан ваҳший муомалада бўлгани учун бир йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Эркак ит тумшуғини тишлаб, уни бўғишга ҳаракат қилган. Бу зўравонлик сабабли ит бир кўзига ожиз бўлиб қолган.

Тажовузкор эркак онасининг айтишича, унинг ўғли маст ҳолатда итдан ўзини тишлашни сўраган. Эркак итга жавобан уни тишлаб ташлаган. Суд 37 ёшли эркакни оғир жиноят содир этганлик – ҳайвонларга ваҳший муносабатда бўлганликда айбдор деб топди.