Ироқда вабо авж олмоқда. Мамлакат ҳудудида бу юқумли хасталикка чалинганлар сони 2 минг нафардан ортган. Бу ҳақда ТАСС нашри БМТ вакили Стефан Дюжарикка асосланиб хабар тарқатган.

Хасталарнинг аксарият қисми Бағдод шаҳри ва Бобил вилоятида рўйхатга олинган. Уларнинг 20 фоизидан ортиғини болалар ташкил қилмоқда.

БМТнинг Болалар фонди хабарига кўра, Ироқда бу хасталикдан сақланиш чоралари кучайтирилган.

Тахмин қилинишича, бу хасталикнинг тарқалишига бироз олдин ёғиб ўтган ёмғирлар ва сув тошқинлари сабаб бўлган.