"Челси" жамоасининг сербиялик ҳимоячиси Бранислав Ивановичнинг ҳисоблашича, унинг жамоаси инқироз ҳолатидан чиқмоқда.

Унинг фикрича, мавсумни ўта омадсиз бошлаган "Челси" (жамоа 11 турда 11 очко тўплаган ҳолда 15-ўринда жойлашиб турибди) ҳали аҳволни ўнглашга улгуради.

"Барча амалдаги чемпионлардан доим юқорида бўлишни талаб қилади. Лекин мавсум бошида биз билдирилган ишончларни оқлай олмадик. АПЛдаги исталган жамоа кучлиларни енгиб қўйиши мумкин. Лекин "Челси" футболчилари мавсум охирида ҳам аҳвол ёмон бўлиши ҳақида ўйлаётгани йўқ. Биз ҳозир фақат кейинги рақиб ҳақида ўйлаяпмиз. Мавсум охири ҳақида ўйлаш учун ҳали жуда эрта. Ўйинимиз яхшиланиб бормоқда. Энди ғалабалар қайд этишни бошлаймиз", дейди Иванович Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

"Челси" 12 тур учрашувини бугун, 7 ноябрь куни "Сток Сити"га қарши ўтказади. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо бу учрашувда дисквалификация туфайли иштирок эта олмайди.