Бухарестдаги ёнғин вақтида жароҳатланганлардан бири Нидерландиядаги шифохонада вафот этди

Жамият 07 Ноябрь 2015 1227

Руминия пойтахти Бухарест марказидаги машҳур тунги клублардан бирида 31 октябрга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин натижасида қурбон бўлганлар сони 38 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Mediafax хабар қилди.

Мамлакат Ички ишлари вазирлиги хабарига кўра, ёнғин вақтида куйиш жароҳати олганлардан 2 нафари даволаниш учун Нидерландияга юборилганди. Улардан бири йўлдаёқ вафот этган, иккинчиси Роттердамдаги шифохонада жон берган.

30 октябрда бинонинг ертўласида жойлашган тунги клубда бепул рок-концерт ўтаётган бўлган. Концертга 400 га яқин ёшлар йиғилган. Дастлабки маълумотларга кўра, пиротехник шоу вақтида шифтдаги пенопластдан ясалган безак элементлари ёниб кетган. Оқибатда кучли тутунланганлик бошланган, сўнгра портлаш юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, кўпчилик саросимада ягона чиқишга отилганлар ва у ерда тиқилинч юз берган. Маълум қилинишича, кўпчилик нафас сиқишдан ҳалок бўлган. Руминия ОАВларининг маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар ҳам бўлган.

Ҳодиса натижасида жароҳатланган 146 кишининг 86 нафари оғир аҳволда экани айтилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар