Эроннинг Тахти шаҳрида ўзбек кураши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

6 ноябрь куни мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яна 2тадан олтин, кумуш ҳамда бронза, жами 6та медални қўлга киритишди.

Мурод Дўсимбетов бошчилигидаги терма жамоа аъзоларидан олтин медалга биринчи бўлиб -66 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Маъруф Ғайбуллаев эга чиқди. У финал беллашувида яна бир ўзбекистонлик Аброр Жабборовни мағлубиятга учратди. Иккинчи олтин медални эса -73 кг вазн тоифасидаги Давлат Абраев қўлга киритди. У финалда эронлик Хади Гадамини енгди.

Иккинчи кумуш медалга -60 кг вазнда Раҳмон Жумаев сазовор бўлди. Шу вазнда имкониятини синовдан ўтказган Миржон Тўхтаев бронза медали билан тақдирланди. Бир кун аввал +100 кг вазн тоифасида олтин медалга эга бўлган Муҳсин Хисомиддинов мутлоқ вазнда бронза медалига эга бўлди.

Жаҳон чемпионатининг биринчи куни Ўзбекистон вакиллари 3та олтин ва 2та кумуш медални қўлга киритишганди.

Ўшанда -81 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Тимурхон Тўраев, -100 кг вазнда курашган Эркин Дониёров ҳамда энг оғир +100 кг вазн тоифасидаги Муҳсин Ҳисомиддинов жаҳон чемпиони номига сазовор бўлишган эди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси курашчилари 5та олтин, 4та кумуш, 2та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мезбонлар Эрон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.

Иккинчи кунги барча ғолиб ва совриндорлар:

60 кг
1. Ганбар Али Ганбари (Эрон)
2. РАҲМОН ЖУМАЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)
3. Эҳсон Баҳрамиан Ҳаёт (Эрон)
3. МИРЖОН ТЎХТАЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)

66 кг.
1. МАЪРУФ ҒАЙБУЛЛАЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)
2. АБРОР ЖАББОРОВ (ЎЗБЕКИСТОН)
3. Гассем Нуриозода (Эрон)
3. Марат Ўрозов (Туркманистон)

73 кг.
1. ДАВЛАТ АБРАЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)
2. Хади Гадами (Эрон)
3. Нуриагди Жепбаров (Туркманистон)
3. Вячеслав Пламадеала (Руминия)

МУТЛОҚ ВАЗН
1. Иброҳим Гажар (Эрон)
2. Парк Бейонг Мин (Жанубий Корея)
3. Григор Бахан (Молдова)
3. МУҲСИН ХИСАМИДДИНОВ (ЎЗБЕКИСТОН)

Биринчи кунги барча ғолиб ва совриндорлар:

-81 кг.
1. ТЕМУРХОН ТЎРАЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)
2. РУСЛАН БОЛТАЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)
3. Илёс Алиакбари (Эрон)
3. Сардор Жумаев (Туркманистон)

-90 кг.
1. Сайидалиашгар Мусави (Эрон)
2. Юнус Вализода (Эрон)
3. Гоирги Иадзе (Грузия)
3. Игор Книш (Украина)
5. ВАЛИЖОН ОЧИЛОВ (ЎЗБЕКИСТОН)

-100 кг
1. ЭРКИН ДОНИЁРОВ (ЎЗБЕКИСТОН)
2. Муслим Нури (Эрон)
3. Воҳид Нури (Эрон)
3. Владислав Зембятский (Украина)

+100 кг
1. МУҲСИН ХИСАМИДДИНОВ (ЎЗБЕКИСТОН
2. БЕКЗОД КАРИМОВ (ЎЗБЕКИСТОН)
3. Ҳамид Голи (Эрон)
3. Жаъфар Паҳлавони (Эрон)