Хитойнинг Си хиёбонида қурилган шиша кўприкда 5 ноябрь куни юзта хитойлик қиз йога билан шуғулланди. Суратларга Daily Mail нашри эътибор қаратди.

Узунлиги 300 метрни ташкил этган ва “Довюраклар кўприги” деб номланган кўприк Хунань вилоятининг Шиньчжай хиёбонидаги икки чўққини бир-бирига бирлаштириб туради. Сайёҳлар унинг шиша поллари орқали 180 метр пастликни томоша қилишлари мумкин бўлади.

Сентябрда Хитойнинг бошқа бир вилояти Хэнанда худди шундай кўприк қурилган эди. Октябрь бошларида эса, кўприкнинг Юньтай тоғига олиб борувчи, 1080 метр баландликдаги қисмида унинг поли дарз кетди. Кўприк вақтинчалик ёпиб қўйилди.