Ислом Каримов Оқсаройда Жаҳон банки гуруҳи вакилларини қабул қилди

Ўзбекистон 07 Ноябрь 2015 4645

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 6 ноябрь куни Оқсаройда Халқаро инвестициявий форумда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер ҳамда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг вице-президенти Димитрис Цицирагосни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади.

Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунинг натижасида умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган 28 қўшма лойиҳа амалга оширилди. Бу лойиҳалар электр энергетикаси, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизациялаш, сув таъминоти, ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш каби йўналишларни қамраб олган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришда Жаҳон банкининг улуши 2,6 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги шериклик муносабатларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Унинг доирасида Жаҳон банки 300 миллион доллардан ортиқ миқдордаги узоқ муддатли имтиёзли кредит билан 4 лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлади.

Мамлакатимизда Халқаро молия корпорациясининг 135 миллион доллар миқдоридаги инвестицияси иштирокида хусусий секторни ривожлантириш бўйича 20 лойиҳа амалга оширилди.

Суҳбат давомида Жаҳон банки гуруҳи вакиллари Ўзбекистонда 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш бўйича жорий йилда қабул қилинган стратегик дастурларнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди.

Меҳмонлар Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш жараёнида фаол иштирок этишдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, асосий соҳалар бўйича қабул қилинган дастурлар ва қўшма инвестициявий лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ҳозир Жаҳон банки 2016-2020 йилларга мўлжалланган шериклик стратегиясини тайёрлашни якунламоқда. Унинг доирасида қиймати 4 миллиард доллардан зиёд бўлган 30 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Бу янги лойиҳалар электр энергетикаси, нефть-газ саноати, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, коммунал инфратузилма ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга қаратилган. Халқаро молия корпорацияси билан нефть-кимё, кимё саноати, муқобил энергия манбалари ва молия соҳаларида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг устувор соҳалари юзасидан фикр алмашилди, шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболли янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар