7 ноябрь куни Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раҳбарияти Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Халқаро журналистика факультетида меҳмон бўлди. Бу ҳақда Кун.уз мобил мухбири хабар берди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, эндиликда уюшма қошида фаолият юритиши кўзда тутилган ёш журналистлар клубининг тузилмаси, таркиби ва мақсадлари ҳақида талабаларни хабардор этишдан иборат бўлди.

"Журналистлар ижодий уюшмаси қошида талабалар клубининг очилиши биз учун чинакам хушхабар бўлди. Унда биз ижодкор-тенгдошларимиз билан фикр алмашиш, устоз-журналистларимиз таълимини олиш, умуман, ижодий маҳоратимизини ошириш имкониятига эга бўламиз. Ёш журналистлар клубига биринчилар қаторида аъзо бўлишни истайман. Бу лойиҳа биз учун яхшигина мактаб вазифасини ўташига ишонаман", -  ЎзДЖТУ талабаси Моҳларойим Қаюмова.

Бўлажак журналистлар клубда йўлга қўйилиши мумкин бўлган маҳорат мактаблари, лойиҳалар ва семинар-тренинглар бўйича таклиф билдиришди.