31 октябрь куни Мисрнинг Синай ярим оролида ҳалокатга учраган Airbus А321 самолёти бўйича янгидан янги маълумотлар пайдо бўлмоқда.

7 ноябрь куни "Коммерсантъ" нашри ўз манбасига асосланган ҳолда ушбу ҳаво кемаси юкхонасида кичик бомба портлагани эҳтимоли ҳақида хабар тарқатди.

Нашрнинг ёзишича, ушбу бомба суюқлик солинган шиша кўринишида бўлган ва жомадонлар ичида самолётга киритилган ҳамда масофадан туриб ҳаракатга келтирилган.

Қайд этилишича, Миср ҳудудидаги жангарилар бундай воситадан фойдаланиш имкониятига эга ҳисобланади.

Шунингдек, тиббий экспертиза хулосаларига кўра, самоёлёт йўловчиларининг бир қисми ҳаводаёқ портлашдан олинган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлганини тасдиқловчи далиллар бор.

6 ноябрь куни France 2 телеканалида А321 самолётининг “қора қутилари” двигателнинг носозлиги билан боғлиқ бўлмаган портлашни қайд қилгани ҳақида маълумот айтиб ўтилганди.