Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 7 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Путин А321 самолётининг фалокатга учраши сабаблари аниқлаштирилмагунча Миср билан авиаалоқани тўхтатишга рози бўлди>>

Россия президенти Владимир Путин Россия Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси (МАҚ) тавсияларига кўра Мисрда А321 самолёти фалокатга учраши сабаблари аниқлаштирилмагунча Миср билан авиаалоқани тўхтатишга рози бўлди, деб хабар бермоқда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков.

АҚШ билан савдо ҳамкорлигида Хитой Канадани ортда қолдирди>>

АҚШ савдо вазирлигининг эълон қилган маълумотига кўра, 2015 йилнинг биринчи уч чораги бўйича Хитой Канадани ортда қолдиргани ҳолда АҚШнинг асосий савдо ҳамкорига айланди.

Reuters: ИШИД жангарилари А321 самолётининг фалокатига алоқалари борлиги билан мақтанишган>>

ИШИДнинг Суриянинг Раккадаги жангарилари етакчилари ва уларнинг Синай яриморолидаги иттифоқчилари ўртасидаги суҳбатда мисрлик жангарилар уларнинг ҳудудларида Россия самолёти қулаганини мақтаниб гапиришган. Бу ҳақда NBC телеканалига АҚШ ҳукуматидаги номаълум манба хабар берган, деб маълум қилмоқда Reuters ахборот агентлиги.  

DM: Британияга қарашли самолёт Шарм-аш-Шайхга қўниши пайтида ракета билан уриб туширилишига бир бахя қолган>>

Россиянинг A321 самолётининг Синай яриморолида фалокатга учрашидан тахминан 2 ой аввал Буюк Британияга тегишли, бортида 189 йўловчи бўлган йўловчи самолёти Шарм-аш-Шайх аэропортига қўниши пайтида ракета билан уриб туширилишига бир бахя қолган.

Обама иқлим ўзгаришлари юзасидан Парижда бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этишини билдирди>>

АҚШ президенти Барак Обама 30 ноябрь—11 декабрь кунлари Парижда ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган 21-анжуманда қатнашишини билдирди. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистларга маълум қилган.

АҚШ Гуантанамонинг 50 дан зиёд маҳбусини турли мамлакатларга жўнатишни режалаштирмоқда>>

АҚШ бошқа давлатлар билан Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасининг 50 дан зиёд маҳбусини уларда жойлаштириш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг сўзларига асосланиб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

Австралияда биринчи бор бошқарувчисиз автомобиль ишга тушди>>

Австралия йўлларида илк бор ҳайдовчисиз автомобиль пайдо бўлди, деб хабар бермоқда The Australian.

Нью-Йоркда биринчи динлараро муассаса ташкил этилди>>

Нью-Йорк шаҳридаги “Лонг-Айленд” шаҳарчасида жойлашган ислом маркази турли дин вакилларига ўзлари эътиқод қиладиган динлари ҳақида маълумот бериш ва мазкур динлар ўртасидаги бағрикенгликни таъминлашга асосланган биринчи динлар муассасасини ташкил этди.

Рауль Кастро ҳокимиятни қачон тарк этишини айтди>>

Куба раҳбари Рауль Кастро 2018 йилда ҳокимиятни тарк этиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда "РИА Новости" нашри хабар тарқатган.

Бағдод ва Бобилда вабога чалинганлар сони 2,2 минг нафардан ошди>>

Ироқда вабо авж олмоқда. Мамлакат ҳудудида бу юқумли хасталикка чалинганлар сони 2 минг нафардан ортган. Бу ҳақда ТАСС нашри БМТ вакили Стефан Дюжарикка асосланиб хабар тарқатган.

«Коммерсантъ»: Airbus А321 йўловчиларидан бир қисми портлаш туфайли ҳалок бўлган>>

31 октябрь куни Мисрнинг Синай ярим оролида ҳалокатга учраган Airbus А321 самолёти бўйича янгидан янги маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Чилида 6,8 балли зилзила қайд этилди>>

АҚШ геология хизмати маълумотига кўра, маркази мамлакат пойтахти Сантьяго шаҳридан 295 км масофада бўлган бу зилзила кучи 6,8 баллга тенг бўлган.

Масжидул Ҳаромдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2016 йилда якунига етказилади>>

Саудия Арабистонидаги Масжидул Ҳаром масжидида давом этаётган қайта қурилиш ва таъмирлаш ишлари 2016 йил Рамазон ойига қадар бутунлай якунига етказилиши маълум қилинди.

Ҳиндистон Кашмирни ривожлантириш учун 13 млрд доллар ажратади>>

Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан баҳсли чегара ҳудудида жойлашган Жамму ва Кашмирнинг шимолий қисмини ривожлантириш учун 800 млрд рупий (қарийб 13 млрд доллар) маблағ ажратади. Бу ҳақда бош вазир Нарендра Моди Жамму ва Кашмир штатларининг маъмурий маркази Шринагар шаҳрига қилган сафари давомидаги чиқишида таъкидлаган.

АҚШ Тожикистонга қиймати 1 млн долларлик 5та ҳарбий техника берди>>

6 ноябрь куни АҚШ томонидан Тожикистон Мудофаа вазирлигининг тинчликпарвар батальони ихтиёрига 5та J-8 русумли ҳарбий машина (йўлтанламас) жўнатди. Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили Фаридун Махмадалиевга асосланиб, "АП" хабар қилган.

Бухарестдаги ёнғин вақтида жароҳатланганлардан бири Нидерландиядаги шифохонада вафот этди>>

Руминия пойтахти Бухарест марказидаги машҳур тунги клублардан бирида 31 октябрга ўтар кечаси содир бўлган ёнғин натижасида қурбон бўлганлар сони 38 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Mediafax хабар қилди.

Россиянинг собиқ матбуот вазири Михаил Лесин вафот этди>>

Россиянинг собиқ матбуот вазири ва “Газпром-медиа” компаниясининг собиқ раҳбари  Михаил Лесин 6 ноябрда вафот этди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Туркманистон президенти ТАПҲ лойиҳаси бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳақидаги ҳужжатни имзолади>>

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ТАПҲ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) газ қувурининг Туркманистон ҳудудидаги қисми қурилишини бошлаш ҳақидаги қарорини имзолади. 

Янги BlackBerry Priv Android-смартфони сотувга чиқарилди>>

АҚШда QWERTY-клавиатурасига эга, вертикаль слайдерли BlackBerry Priv Android-смартфонининг сотуви бошланди. Уни AT&T мобиль алоқа операторидан сотиб олиш мумкин.

Роналду замонавий футболдаги 5 нафар энг яхши ёш футболчи номини санади>>

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналду ёш футболчилар орасидаги ўзи учун энг кучли деб билган 5 нафар футболчи номларини санади.

"Йилнинг энг чиройли голи" муаллифлиги учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди>>

ФИФА йилнинг энг чиройли голи учун бериладиган Ференц Пушкаш мукофоти учун номзодлар рўйхатини тузиб чиқди.