"Манчестер Юнайтед" жамоаси АПЛнинг жорий мавсумида ўтказилган 11 тур натижаларига кўра жуда паст кўрсаткичларни қайд этиб турибди.

Жамоа футболчилари 11та ўйинда рақиб дарвозаларига жами 110та аниқ зарба (тўсилган зарбалар ҳисобга олинган) йўллашган ва 20 жамоа орасида 19-кўрсаткични қайд этишган.

Бу борадаги энг ёмон кўрсаткич "Вест Бромвич"га тегишли бўлиб турибди - 109та зарба.
Қайд этиш керакки, "МЮ" 11 турда жами 15та гол урган, 8та гол ўтказиб юборган. Жамоа 6та ғалаба, 3та дуранг ва 3та мағлубиятли ўйин ўтказган ҳамда 21 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

"Манчестер Юнайтед" 12-турда айнан "Вест Бромвич"ни қабул қилмоқда.

Маълумот учун, ўтган турлардаги ўйинларда рақиблар дарвозаларига энг кўп миқдорда зарба йўллаган жамоа "Арсенал" бўлиб турибди. Иккинчи ўринда «Манчестер Сити», учинчида «Ливерпуль».